ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА ЎТГАЧ…

Назорат остидаги Х.Б. муқаддам 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига тайинланганди. Кейинча-лик унинг ўталмай қолган 2 йил 9 ой 2 куни худди шу муддатга ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат фойдасига ундирилган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Бу давр оралиғида Х.Б. жамият аъзолари ўртасида обрў қозониб, ҳурматга сазовор бўлди. У содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонда экани ҳамда ахлоқан тузалиш йўлига киргани ва бошқа бир қатор кўрсаткичлар эътиборга олинди. Жазонинг ўталмай қолган 1 йил 7 ой 17 кунидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилишини сўраб, жиноят ишлари бўйича туман судига тақдимнома киритилди.

Латифжон ОТАХОНОВ,

туман ИИО пробация гуруҳи инспектори.