ШЕРИКЛАРНИНГ ПУЧ РЕЖАСИ

Уйчилик Р.Р.нинг ёши қирққа яқинлашган бўлишига қарамай ўғрилик қилишни, осон даромад топишни ўйлаб қолади. Ҳамтовоғи Т.У. билан тил бириктириб, Уйчи шаҳарчасида жойлашган фуқаро Д.М.га тегишли бўлган дўконга қулфни яширин очиш йўли орқали кириб, у ердан 200.000 сўм пул, 4 дона 80000 сўмлик аёллар сумкаси, 2 дона аёллар халати, 79000 сўмлик эркаклар спорт жемфери, сигаретларни, жами 429000 сўмлик мол-мулкни яширин йўл билан ўз эҳтиёжлари йўлида талон-тарож қилиб, ишлатиб юборишади.

Текин даромад ва осонлик билан қўлга киритилган пуллар ҳамтовоқларни яна қитиқлай бошлади. Икковлон бир гуруҳ бўлиб, хавфли рецидивист  бўлган ҳолда, туман марказида жойлашган уяли телефонларни таъмирлаш устахонасини кўзлайдилар. У ердан умумий миқдори 2005000 сўмлик мол-мулкни ўғирлаб, жуфтакни ростлайдилар. Аммо хурсандчиликлари узоққа чўзилмади. Улар қонун олдида жавоб беришларига тўғри келди.

Ҳар бир инсон қинғир ишни ҳар қанча яширса-да, бир кун ошкор бўлишини эсдан  чиқармаслиги керак. 

Санжар ШАРОБИДДИНОВ, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант.