«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»
Ушбу шиор остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва элимизнинг таниқли актёр ҳамда санъаткорлари билан учрашувлар туманимизда юқори руҳда ташкил этилмоқда.
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштиришлар халқимизнинг фаровонлиги-ю беками кўст ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон дунё мамлакатлари рейтингида янада юқори поғонага чиқиши ҳамда имиджининг ошишига замин яратяпти.
Бирлашган маданият марказида ташкил этилган тадбир 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолини қамраб олди. Бадиий чиқишлар, викторина ва спорт мусобақалари барчани бирдек фаол бўлишга, маънавий, жисмоний ва ақлий билимини оширишга туртки берди. Туманимизнинг барча маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда ҳудуддаги ёшу қари фаол иштирок этди. Маънавий, ҳуқуқий саволларга аниқ жавоб, теран фикрлар билан мулоҳазалар билдирилди. Спортчи ёшлар кўргазмали чиқишларини намойиш қилдилар.
Туманнинг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Даҳиякота МФЙда ўтказилган тадбир унинг иштирокчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди. Айниқса, Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, туманимиз фарзанди, эл суйган санъаткор Зулайҳо Бойхонова, Республика, вилоятимиздан келган тарғибот гуруҳи аъзоларининг ташрифи янада кўтаринкилик бағишлади.
Куй-қўшиқлар, шеъру ғазалларда она-Ватан, тинчлик-осойишталик ва шукроналик туйғулари мадҳ этилди.
Тадбирлар давомида 35 турдаги салкам 10 миллион сўмлик янги китоблар мактаблар ҳамда ўқувчиларга совға қилинди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

