ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ – МУҲИМ МАСАЛА
Маҳалла, оила, таълим соҳасида ҳозирги вақтда долзарб масалалардан бири, ўзаро ҳамкорликда ишлашни кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан аниқ режалар тузиш ва режа асосида иш ташкил қилишни тартибга солиш муҳимдир. Маълумки, ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғини зиммасига кўплаб масъулиятли вазифаларни юклаб қўйилди.
Маҳаллада, айниқса, вояга етмаган фарзандларни тирик етим қилмаслик, арзимаган келишмовчилик оқибатида ажрашиб кетаётган оилаларни яраштириш масалаларига бефарқ бўлмаслигимиз, шундай оилаларни алоҳида рўйхатга олиб, улар устида кўпроқ, жиддий ишлашимиз шарт бўлмоқда. Маҳалла, оила, таълим муассасаси бир-бирига узвий боғлиқ соҳалар бўлиб, бу уч соҳа иш ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорлиги кўпроқ муҳим масалаларни ҳал қилиш, айниқса, мактаб, коллежларга ўқувчи, талабаларнинг тарбиявий, ахлоқий етуклигини вужудга келтиришда ота-оналар, раҳбар, масъул шахслар билан яқин мулоқотлар ўтказиш зарур. Ўқувчи-ёшларнинг мактаб, коллежларга доимий қатнашиши, дарс қолдирмаслиги, ўзи қизиққан тўгаракларда машғулотлар ўтказиш ва фаол иштирок этишини ташкиллаштириш муҳимлиги, бунда ёшлар бўш вақтида жиноятчилик кўчаларига қириб қолмаслигини, уларни фойдали ишларга жалб қилиш, пандемия шароитида мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг онлайн дарсларини йўлга қўйиш, синф раҳбарлари, мактаб раҳбарияти эътиборини кучайтириш зарурий чоралар бўлиб қолишини ёдда сақлашимиз керак.
Санобар ТЎРАБОЕВА, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси.

