АККУМУЛЯТОР ЭГАСИГА ҚАЙТДИ
Инсон тонгда бор эзгу мақсадлар билан кўчага чиқади. Яратгандан ҳалол ризқ-рўз тилайди. Аммо қалби қурум босган кишига эрта тонгнинг ҳам аҳамияти йўқ.
Фуқаро А.Ш. эрта тонгда қаровсиз қолган юк машинасини нишонга олди. Ундан нархи 4 млн. сўмлик 2 дона аккумуляторни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетди. Бироқ унинг қилмишлари тез орада фош бўлди. А.Ш. жинояти устидан тўпланган ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим қилинди.
Нурмуҳаммад ТУРОБОВ,
туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант.

