АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2023 ЙИЛГА ҚОЛДИРИЛДИ
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Ҳукумат қарори билан, яна қуйидагилар тасдиқланди:
-Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
-Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;
-Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;
-Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Эслатиб ўтамиз, аввал Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2022 йилда ўтказиш белгиланган эди.
Ҳурматли жисмоний ва юридик шахс вакиллари, сизларни аҳолини рўйхатга олиш ва айни вақтдаги ҳудудлар кесимида аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни туман статистика бўлимида ҳар ойнинг 1-3-жума кунлари бўлиб ўтадиган «Очиқ эшиклар куни»га ташриф буюриб, янада кўпроқ ва батафсил маълумотлар олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Туман статистика бўлими.

