БОЛА ДУНЁСИ ГЎЗАЛ

Халқимиз азал-азалдан болажон халқ. Дарҳақиқат, болалар ҳаётимиз мазмуни, улар бизнинг қувончимиз, кўзимизнинг нури эртанги кунимизнинг умиди, ишончи, келажак авлодимиздир. Болалар нақадар беғубор, гўзал, оқкўнгил, булоқ сувидек тоза бўладилар. Болалар жаннат райҳонларидир. Биз  уларни севишимиз, эҳтиётлаб ҳимоя қилишимиз ва албатта тўғри тарбия беришимиз керак.

Болалар ҳаммани яхши кўрадилар, айниқса, улар эътибор ва меҳр кўрсатган инсонларни. Донишмандлардан бири «Агар болалар бўлмаганда инсониятни бунчалар яхши кўриб бўлмас эди», -деган экан.

Миттигина чақалоқ ота-онасига бир дунё қувонч ва уйига бир олам шодлик олиб келади, қалбларимизни меҳр-муҳаббатга тўлдиради. Бола дунёси гўзал. Бу гўзал дунёни уларга гўзаллигича кўрсатайлик ва ўзимиз ҳам гўзаллигича қабул қилайлик. Агар болалардаги шўхлик, беғуборликни ўлдирсангиз ҳеч қачон ақлли одамни тарбиялай олмайсиз. Шунинг учун донишмандларимиз: «Бола азиз – одоби ундан азиз», деб бежиз айтишмаган.

Дилдора ХОЛМИРЗАЕВА,

7-сонли ДМТТ директори.