ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Сўнгги йилларда дунё бўйлаб инсон шахси, қадр-қимматига таҳдид солаётган xалқаро тeрроризм, наркотрафик сингари трансмиллий жиноятлардан жабр чекаётганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Аянчлиси, ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу иллатларнинг ҳар бири жамият тараққиёти, давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Айниқса, улар орасида инсон ҳаёти, эркинлиги, ҳуқуқларини поймол этувчи одам савдосидек яна бир жиноят тури борки, унинг оқибатида кишилар тақдири ва келажаги оёқости бўлмоқда.
Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Уни туман ҳокими, одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссия раиси М.Апақов очди. Йиғилишда жорий йилнинг 10 ойи давомида туманда ўтказилган мониторинг натижалари муҳокама қилинди. Бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, туман прокурори ўринбосари Ҳ.Аҳмаджонов ҳисоботи тингланди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Якуббаев, туман адлия бўлими бошлиғи Х.Қобилов, туман ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи ходими У.Бобомирзаевлар вилоят ҳокимининг 2020 йил 18 августдаги «Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш вилоят ҳудудий комиссияси таркибини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини туманда таъминлаш, комиссия фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, одам савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида сўзлашди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б. М.Раҳмонов чет давлатлардан келган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида маълумот бериб ўтди.
Йиғилиш якунида одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан келгусида ҳудудларда ҳам мониторинг ўтказилиши режалаштирилиб, амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Илҳомжон АЛИМАТОВ, туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

