ЖАЖЖИЛАР СЕВИНЧИ

Ушбу сана муносабати билан 1-МТТда байрам тадбири бўлиб ўтди. Анъанага кўра,1-мактабнинг технология фани ўқитувчиси, “Шуҳрат медали” соҳиби Орифжон Аҳмадалиевнинг шогирдлари – «Ёш дурадгор» тўгараги аъзолари  Обиджон Олимбоев, Орифжон Раҳимжонов, Азизбек Абдураҳматов, Нодирбек Абдухалилов, Сардор Ҳасанбоев, Алимардон Ҳакимов, Озодбек Ўрмоновлар ўзлари тайёрлаган ёғоч ўймакорлигидан намуналар, электр куйдиргичда чизилган эртак қаҳрамонлари, турли эртак қаҳрамонлари тасвирланган кўргазмаларни жажжиларга совға қилишди. Бундан кичкинтойлар беҳад севинишди. Шу куни мазкур муассасага туман ҳокими М.Апақов ва сектор раҳбарлари ташриф буюриб, болажонларга совғалар тақдим этишди.

Носиржон НОМОНОВ,

мактаб илмий бўлим мудири.