ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШРИФИ
Олий Мажлис Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари туманимизга ташриф буюришди.
Дастлаб туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Т.Мадумаров Наманган вилоятида, шу жумладан, туманимизда қонунларни амалиётга татбиқ этиш, ҳудудни ривожлантиришга қаратилган қарорлар ва дастурларнинг ижросини таъминлаш борасидаги ишларни комплекс ўрганилишини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, туман Кенгаши депутатларидан фаол бўлишни, ҳудудларни ривожлантириш бўйича таклифлар беришларини билдирди. Шу куни ишчи гуруҳи аъзолари Ўнҳаят шаҳарчаси ҳудудидаги «Она васияти» хусусий фирмаси чорвачилик комплекси, 9-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Пастгузар массивига ҳам ташриф буюришди.

