ИШ ЖОЙИДАГИ ФОЖИА ОҚИБАТИ

Қонун-қоидага риоя қилмаслик бир кун панд беришини учқўрғонлик У.А. қисматида яққол кўришимиз мумкин. У.А. Учқўрғон туман электр таъминоти корхонасида лавозимга тайинланади. У ишларни хавфсиз бажариш учун наряд расмийлаштирмасдан, ишга қатнашувчи бригада аъзоларини тегишли йўриқномадан ўтказмасдан, хавфсизлик техникаси  қоидаларига риоя этмасдан фаолиятга рухсат беради. Оқибатда электромонтёр вазифасида ишловчи Б.М.ни электр токи уриб, вафот этади.

Мазкур жиноий иш бўйича айлов хулосаси Учқўрғон туман прокуратурасига юборилди.

Раҳматилла АБДУРАҲМОНОВ,

Учқўрғон туман ТБ суриштирувчиси катта лейтенант,

Орифжон СОТИБОЛДИЕВ, Косонсой туман ТБ суриштирувчиси, катта лейтенант.