«УЙЧИ ТУМАН КУЗ-ҚИШ ШТАБИ»

Туманимиз аҳолисига қулайлик яратиш, кўмир, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, юзага келган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш, ижтимоий соҳа муассасаларида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида «Уйчи туман куз-қиш штаби» ташкил этилди.

Туман ҳокимлигида жойлашган штабда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, коммунал соҳалар мутахассисларининг навбатчилиги йўлга қўйилди.

Мавсум давомида коммунал соҳада муаммоларга дуч келсангиз, штабнинг (69) 48-20-231 рақамли телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.