Ўзбегим аёли

Осмонлардан баланд, баланд хаёли,

Кокилин учирар баҳор шамоли.

Юлдузлардан гўзал, гўзал жамоли,

Ўзбегим аёли, ўзбек аёли.

Ўзбегим аёли ибо-ҳаёли,

Ҳар айтган сўзлари мантиқ, маъноли.

Оймомога орзу ҳусну жамоли,

Ўзбегим аёли, ўзбек аёли.

Ўзбегим аёли қалбларнинг гули,

Унинг табассуми офтоб мисоли,

Айтган аллалари майин наволи,

Ўзбегим аёли, ўзбек аёли.

Гулсора МИРСАЛИМОВА,

16-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.