ҚАСДДАН БЎЙИН ТОВЛАБ…

Фуқаро Д.Р.га ЖИБ туман суди ҳукми билан бир ярим йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди. Кейинчалик эса суд томонидан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилганди.

Бироқ Д.Р. ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, қайта жиноят содир этиш йўлига кирди. Жумладан, бир неча бор туман ИИБ ходимлари унинг хонадонига текшириб борган пайтда тунда ўз истиқомат жойини ўзбошимчалик билан тарк этгани аниқланди.

Шундай қилиб, Д.Р. ўзининг қасддан қилган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг 226-моддаси 2-қисми «а» бандига кўра айбдор деб топилди. Эндиликда суд унга нисбатан адолат сўзини айтади.

Шуҳратжон БОЗОРОВ,

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, майор,

Оббосбек ПОЛВОНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, лейтенант.