ЖАҲЛ ЧИҚҚАНДА…
Ака-ука Т.И. ва А.И. ошхонада сомса пишириб сотиш билан шуғулланиб, тирикчилик тебратишади. Худди шу жойдаги қўшни хонада грилл тайёрлаб сотадиган И.Т. билан ҳеч келиша олишмади. Балки бунга мижоз талашиш сабаб бўлгандир. Уларнинг адовати тобора авж ола бошлади. И.Т. маст ҳолда келиб, очиқчасича ака-укаларга таҳдид қилишни одатга айлантирди. Охир-оқибат сомсахонага тунда кириб, турли анжомларни остин-устун қилишгача борди. Бунга жавобан ака-ука унинг хонасига бостириб кириб, аямай дўппослашди. И.Т. калтак зарбидан уйи томонга қочиб қолди. Эртасига унинг тан жароҳати олиб, шифохонага тушиб қолгани ҳақидаги хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ишлари олиб борилиб, якунига етказилди. Воқеа иштирокчиларининг уччови ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига мувофиқ айбдор, деб топилишди. Уларнинг ҳар бири қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.
Оббосбек ПОЛВОНОВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, катта лейтенант.

