МЕҲРИМИЗ СИЗЛАРГА

Туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими томонидан якка-ёлғиз фуқароларга меҳр ва эътибор кўрсатиб келинмоқда.

Халқаро ногиронлар ҳамда Конституция куни муносабати билан бўлим шўъба мудири М.Ҳайдаров, ходимларидан Д.Қирғизова, Д.Қаюмова, О.Отамирзаева, К.Жўраева, М.Шамсиддиновалар ўзларига бириктирилган хонадонларда бўлиб, қариялар юмушига кўмак-лашишяпти, уларнинг кўнглини кўтаришяпти.

Яқинда бўлим ҳисобида турувчи, Юксалиш МФЙда яшовчи ёлғиз пенсионер Рислиғой Тожибоева, Ҳуррият МФЙда яшовчи А.Жўраев, Муборак МФЙда яшовчи, 2-гуруҳ ногирони М.Ҳамидовалар йўқланиб, бир пиёла чой устида дийдорлашув тадбири уюштирилди. Тадбир ниҳоясида бўлим мутахассиси Баҳромжон Йўлдошев фахрийларга эсдалик совғаларини топширди.

Н.ТОПИЛДИЕВА, ТТБнинг тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси ходими.