МОЛНИНГ ПУЛИНИ ҚАЙТАРМАГАН ФИРИБГАР

Ҳамюртимиз Т.Р. таниши Б.Ҳ.ни фирибгарликнинг антиқа усули билан чув туширишди. Яъни, Б.Ҳ.ни ҳозирда гўшт маҳсулотларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи жамиятда таъминотчи бўлиб ишлаётганлиги ҳақидаги уйдирмага ишонтирди. Бир ташкилот ходимларига гўштни бозордан қиммат нархда тарқатиб, ўн беш кун муддатда пулларини тўлиқ олиб келиб беришни айтиб, 2 бош қорамолини 19 млн. 500 минг сўмга сотиб олишга келишди. Аммо бу пулларни мол эгасига қайтармай, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборди.

Ушбу қилмиши Б.Ҳ.ни эндиликда суднинг қора курсисига етаклаб боради.

Т.МУСТАФОЕВ, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.