ТАЪЛИМ – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Мамлакатимиз тараққиёт йўлидан жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда жамиятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш баробарида ёшлар таълим-тарбиясига ҳам алоҳида эътибор берилаётгани бежиз эмас.

Таълим муассасалари, хусусан, ўқитувчи ва мураббийлар олдига эса жисмоний ва маънавий етук, интеллектуал, салоҳияти юқори, халқаро майдонда рақобатбардош ёшларни тарбиялашдек улуғвор вазифалар қўйилмоқда. Бу бурчларни адо этишда мактабларнинг, маҳалла, ота-оналар ва мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мактабимизда жорий ўқув йилида ўзига хос дастур ишлаб чиқилди. «Кўзмунчоқ» номли мактабгача таълим ташкилоти билан шартнома тузилди. Ҳудуддаги 6 ёшли болалар мактабгача таълимга қамраб олинди.

Бу болаларга мактабимизнинг бир қатор ўқитувчилари машғулот ўтиш учун боғланди. Устозларимиз дарсдан бўш вақтларида бориб, тарбияланувчиларга машғулот ўтишди. Тарбияланувчиларни ҳамжиҳатликда ишлашга ўргатиш, мустақил эркин мантиқий фикрлаш, оғзаки ва ёзма нутқ малакасини ўстириш, сўз луғатини бойитиш, математик тасаввурларини ривожлантириш (Г.Содиқова), теварак-атроф, табиат ҳақидаги тушунчаларни ўргатиш (Ф.Давлатова), инглиз тили фанини ўрганиш бўйича (Д.Набиева), рус тили фанидан сўз луғатини бойитиш (Х.Боқиева) каби машғулотлар ўтиб борилди.

Мактабимизга ташриф буюрган вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари бошқа синфларга нисбатан ўқувчиларда ўзлаштириш самарадорлиги юқори эканлигини таъкидладилар. НамДУдан ташриф буюрган психолог ҳам ўқувчилар фаоллигини эътироф қилди. Бир қатор аълочи ўқувчиларга совғалар топширилди.

Н.РАЗЗАҚОВА, 2-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.