ТЕЗЛИКНИ НАЗОРАТ ҚИЛОЛМАГАЧ…

«Фалокат оёқ остида», -деб бежизга айтишмаган. Биргина шу жумла кишиларни ҳам қадамда ҳушёр ва сергак тортишга ундаса эди, ҳаётимизда содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олди олинарди.

Мустақиллик МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган «ВАЗ-2106» русумли автоуловини бошқариб бораётган Т.А. амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га бўйсинмади.

Оқибатда йўлни велосипедда кесиб ўтаётган вояга етмаган А.Б.ни уриб юборди. А.Б. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Энди Т.А. қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.

О.ИСОХОНОВ, вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчиси, капитан.