ТОМОРҚА – КОНИ ФОЙДА
Ҳар бир инсоннинг яшаш тарзи кундалик юмушлари, касб-кори ва фаолияти ҳисобига шаклланиб боради. Улардан баъзилари яшаш тарзига таъсир кўрсатмайдиган, шунчаки вақт ўтказиш учун юзага келган бўлса, баъзилари тақдирни, режаларни, юрт ривожланишига даҳлдорликни белгилайди. Инсоннинг камол топишида алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳар бир даврда ўзига хос ғоялар, қадриятлар шаклланган бўлиб, уларнинг энг яхшилари сақланиб қолинган ва кейинги даврларда ҳам ўзига хос равишда намоён бўлмоқда. Бу ўша вақтдаги вазиятга эмас, балки инсонларга ҳам боғлиқ.
Президентимиз ердан, хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида бот-бот сўз юритяпти. Аввало, сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимизни истаяпти. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечиришини хоҳлаяпти.
Шундай экан, ушбу эзгу мақсадга эришиш учун нима қилиш керак? Енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган томорқадан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун «Олма пиш, оғзимга туш» қабилида кун кечирадиган пайт эмас. Бир парча еримиз бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур. Бу борада деҳқонларга нимаики ёрдам керак бўлса, барчаси муҳайё этиляпти.
Ж.ХАЛИЛОВ,
вилоят прокуратурасининг 11-бўлим прокурори,
Д.ҲАКИМОВ, вилоят прокуратурасининг 11-бўлим катта прокурори.

