Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақовнинг «Уйчи туманида 2020 йил давомида амалга оширилган асосий ишлар якуни ҳамда 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари ҳақида МУРОЖААТНОМАСИ»

Ассалому алайкум, ҳурматли сессия иштирокчилари, азиз меҳмонлар!

Ҳурматли депутатлар!

Бугун Сизлар билан биргаликда 2020 йил учун белгиланган вазифалар ижро натижаси ва келгуси йилги режаларни белгилаб олишимиз лозим.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган давр мобайнида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини тўлиқ тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар олиб борилди.

Туманда жорий йилнинг ўтган даврида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 100,1 фоизни (670,9 млрд. сўм), халқ истеъмоли моллари 100,4 фоизни (283,2 млрд. сўм), қурилиш ишлари 109,1 фоизни (419,4 млрд. сўм), чакана савдо айланмаси 117,8 фоизни (429,9 млрд. сўм) ва хизматлар ҳажми 104,1 фоизни (401,0 млрд.сўм) ташкил қилди.

2020 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 113,6 фоизга (762,0 млрд. сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 101,7 фоизга (14180,0 млрд. сўм), қурилиш ишлари 107,3 фоизга (452,0 млрд. сўм), чакана савдо айланмаси 110,5 фоизга (475,0 млрд. сўм) ва хизматлар ҳажми 110,2 фоизга (442,0 млрд. сўм) ўсиши таъминланади.

Пандемия муносабати билан туманда фаолият кўрсатаётган 1682 та корхонанинг 648 таси фаолиятини вақтинча тўхтатди, шунингдек 321 таси эса 15 фоиз кам қувватда ишлай бошлаганди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган ПФ-5996, ПФ-5978, ПФ-5969, ПФ-6029-сонли Фармонларга асосан туманда фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга бир қатор имтиёзлар ва солиқ қарздорликларини ҳисобдан чиқариш ва бўлиб-бўлиб тўлаш шароитлари яратиб берилиши натижасида 11 та корхонага 406 млн.сўмлик имтиёз ва проференциялар берилди. Ушбу корхоналарнинг фаолияти тикланиб, тўлиқ қувватда фаолият юритишига эришилди.

2020 йил 1 июндан 31 декабрь кунига қадар кутилаётган ер ва мол-мулк солиғи бўйича 146 та корхонага 2.1 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди. 2020 йил 1 майдан 31 декабргача ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилиши ҳисобига 1200 та корхонанинг 4.7 млрд. сўм маблағи тежаб қолинди.

Туманда янгидан ташкил этилган 491 та кичик бизнес субъекти ҳисобидан бюджетга жами 713 млн. сўмдан ортиқ миқдорида тушум туширилиб, қўшимча 781 та янги иш ўрни яратилди. Жорий йил якунига қадар қўшимча 29 та кичик бизнес субъекти давлат рўйхатидан ўтказилиб,  520 тага етказиш режалаштирилган.

4-чоракни муваффақиятли якунлаш ҳамда бюджетга қўшимча даромадлар ундириш бўйича ўзим раҳбарлигимда барча иқтисодий комплекс вакиллари жалб қилинган ҳолда «Йўл харита» ишлаб чиқилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра бюджет прогнози 41,1 млрд. сўмга (103,5%) ҳамда маҳаллий бюджет прогнози 14,8 млрд. сўм (108,8%) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Туманда 2020 йилда умумий қиймати 424,8 млрд. сўм, шундан ўз маблағи ҳисобидан 285,7 млрд. сўм, тижорат банк кредити маблағлари ҳисобидан 49,5 млрд. сўм, хорижий кредит линияси орқали 2,5 млн. АҚШ доллари ҳамда 6,3 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида жами 109 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1487 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Ҳозирги кунда умумий қиймати 525,3 млрд. сўмлик 111 та лойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 1293 та янги иш ўрни яратилди. Йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган барча лойиҳалар 102 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4 та янги (Овчибулоқ, Ёркатай, Юксалиш, Янгиер) кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Бугунги кунга қадар 559,6 млрд. сўмлик 148 та лойиҳа шакллантирилди ҳамда 3546 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилди. Жами 112 та лотга 148 та тадбиркорлик субъектининг танлов пакетлари қабул қилиниб, маъмурий кенгашда кўриб чиқилиши учун тақдим этилди. Шундан 75 та лотга 51 та лойиҳа ташаббускорлари жойлаштирилиб, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

2020 йил 26-27 июнда Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифларидаги топшириқлар ижроси бўйича:

Туманда 2020 йил 1 январь ҳолатига жами 214 мингдан зиёд аҳоли мавжуд бўлиб, 168 мингдан ортиғи (82,3 фоиз) марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 46 минг нафар (17,7 фоиз) аҳоли альтернатив манбалар орқали ичимлик суви билан таъминланади.

2020 йилда 1 млрд. 300 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 26 км. янги ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари бажарилди. Бунинг натижасида туман аҳолисининг 90,2 фоиз қисми ичимлик суви билан тўлиқ таъмин-ланди.

Аҳоли бандлиги бўйича жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Уйчи туманида аҳоли бандлигини таъминлаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жамғармалари ҳисобидан жами 3632,0 млн. сўм, жумладан, жамоат ишларига 6315 киши жалб қилиниб, 3 млрд. 400 млн. сўм тўлаб берилди. Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармасидан жами 236 нафар ишсиз фуқаро касбга ўқитилиб, ушбу мақсад учун 42,0 млн. сўм сарфланди, 260 нафар ишсизга 190 млн. сўм ишсизлик нафақаси тўланди. Хулоса қилиб айтганда, ҳисобот даврида жами 6811 нафар кишининг бандлиги таъминланган бўлса, 496 нафар фуқаро ижтимоий ҳимоя қилинди.

Тумандаги 2415 та оиланинг яшаш шароити тўлиқ ўрганиб чиқилиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож ҳисобланган 2415 та (умумий оиланинг 4,1 фоизи) оила ва уларнинг 10907 нафар оила аъзоларининг рўйхати шакллантирилди ҳамда «Темир дафтар»га киритилди.  «Темир дафтар»га киритилган оилаларда 3664 нафар меҳнатга лаёқатли фуқаро мавжуд бўлиб, 3755 нафарининг бандлиги таъмин-ланди.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Энди эътиборингизни туман иқтисодиётининг муҳим йўналишидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалигига қаратмоқчиман. Пахтачилик соҳасида янги тизимни йўлга қўйиш мақсадида «Uchkurgan textile» МЧЖ билан 156 нафар фермер хўжалиги томонидан 5869 гектар майдондан 20862 тонна, 35,5 центнердан пахта етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилди.

Фермер хўжаликлари томонидан белгиланган режа 35,7 центнердан 20897 тоннага ёки 100,2 фоизга бажарилиши таъминланди. Туманда жами 163 та фермер хўжалиги томонидан 6425 гектар ер майдонига ғалла экилиб, парваришланди. Давлатга дон сотиш учун 38,1 центнердан, 24423 тонна ғалла етиштириш режалаштирилиб, белгиланган режа 24592 тоннага ёки 101 фоизга бажарилди. Туманда 167  ўрнига 167,7 тонна пилла тайёрланди. 2021 йил ҳосили учун 6400 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари якунланди.

Аҳоли жон бошига маҳсулот етиштириш бўйича гўшт 8404 тонна ўрнига 12500 тоннага,  сут 29414 тонна ўрнига 42000 тоннага, тухум 25,4 млн. дона ўрнига 35 млн. донага бажарилди. Асал ишлаб чиқариш 163 тонна, балиқ етиштириш ҳажми 263 тоннага етказилди.

Бугунги кунда давлат таълим ташкилотларига 9565 та, нодавлат таълим ташкилотларига 2275 та, жами 11840 нафар бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Шунингдек, ҳудуддаги 6 ёшли болаларни 2020-2021 йилларда қамраб олишнинг мақсадли, тумандаги 33 та мактабгача таълим ташкилотида ҳамда 7 та умумий ўрта таълим мактабида 6 ёшли болалар учун мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари очилди. 2020 йилнинг ўзида 24 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти, 1 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, 650 нафар тарбияланувчи қамраб олинди, 80 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозирда туман бўйича болалар қамрови 63,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Туманда бугунги кунда жами 46 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та «Баркамол авлод» болалар маркази мавжуд. 2020-2021 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 38250 нафар бўлиб, шундан 1-синфга 3840 нафар ўқувчи қабул қилинди. 2019-2020 ўқув йилида туманда жами 2651 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаб, улардан 524 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди. Ўқув йили якуни билан Уйчи туманида олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 19,9 фоизни ташкил этди.

Туманда инвестиция дастури асосида жорий йилда 60 ўринли режали хирургия, 30 ўринли шошилинч тиббий ёрдам бўлими янгитдан қурилди, бунинг учун жами 7,2 млрд. сўм маблағ сарфланди. 90 ўринли болалар юқумли касалликлар бўлими биноси 6,5 млрд. сўм маблағ эвазига капитал таъмирланди ва фойдаланишга топширилди. 100 ўринли болалар бўлими биносида капитал таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Бунинг учун 3,4 млрд. сўм маблағ сарфланмоқда. 34-ОП(Гузар)да қурилиш ишлари манзилли дастур асосида давом этмоқда. Мазкур тиббиёт муассасига 1,2 млрд. сўм маблағ режалаштирилган. «Тез ёрдам» бўлими Қувурбоши шахобчасида 240 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди ва ишга туширилди. Бирлашмага қарашли ички дорихона биноси маҳаллий бюджет ҳисобидан 490 млн. сўм маблағ эвазига таъмирланмоқда.

Жорий йилда маданият тизимида ҳам кенг кўламда ишлар амалга оширилди.

Туманда 6 та маданият маркази мавжуд бўлиб, шундан туман маданият маркази «Обод марказ» дастури асосида 3 млрд. 998 млн. сўмдан зиёд маблағ эвазига мукаммал таъмирланди. Шунингдек, ҳозирги кунда Жийдакапа маданият маркази 2 млрд. 765 минг сўм маблағ эвазига капитал таъмирланмоқда.  

Туманда 276 нафар якка-ёлғиз аёллар мавжуд бўлиб, 310 нафари оиласидаги ногирон фарзандни тарбияламоқда. Жорий йилда мазкур тоифадаги хотин-қизлардан 188 нафарининг бандлиги таъминланди. 3 нафар хотин-қиз маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан тақдим этилган тавсияномага мувофиқ давлат гранти асосида олий таълимга ўқишга қабул қилинди.

2021 йилда олдимизда турган энг муҳим устувор вазифаларга тўхталиб ўтсам.

Умумий қиймати 521,4 млрд. сўмлик, шундан ўз маблағи ҳисобидан 436,7 млрд. сўм, тижорат банк кредити маблағлари ҳисобидан 49,9 млрд. сўм, хорижий кредит линияси орқали 3,5 млн. АҚШ доллари ҳамда 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида 173 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 3923 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

2021 йилда режалаштирилган 57 та фермер хўжалигида 1222 гектарда томчилатиб суғориш йўлга қўйилади.

2021 йилнинг 1-ярим йиллигида:

-саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 121,1 млрд. сўм ёки аҳоли жон бошига 1650,5 минг сўмга;

-хизмат кўрсатиш ҳажми 162,4 млрд. сўм ёки аҳоли жон бошига 1450,1 минг сўмга;

-чакана савдо айланмаси ҳажми 189,3 млрд. сўм ёки аҳоли жон бошига 1325,0 минг сўмга;

-марказлашган инвестициялар ҳажми 400,0 млрд. сўм ёки аҳоли жон бошига 2700 минг сўмга;

-аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми 15,2 долларга;

-ҳисобланган солиқ тўловларининг ундирилиш даражасини 100 фоиз таъминланишини амалга ошириш белгилаб олинди.

Инвестиция давлат дастури доирасида энг чекка ҳудуд ҳисобланган Янгиер маҳалласи ҳудудида 220 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги мактаб биноси қурилиши кўзда тутилган. 2021-2022 ўқув йилида 1 та кимё-биология фанлари чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

Тиббиёт бирлашмасининг собиқ шошилинч тиббий ёрдам, қабулхона, диагностика, қон қуйиш бўлимлари биноси капитал таъмирланиши, лаборатория, стерилизация, тез тиббий ёрдам бўлимлари учун янги бино қуриш режалаштирилмоқда. Ҳозирда смета лойиҳаси тайёрланмоқда. Хизиробод «Тез ёрдам» шахобчаси, Даҳиякота уй шифохоналарида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказиш учун 2,0 млрд. сўм режалаштирилган. Ёрқўрғон қишлоқ шифокорлик пункти биносини капитал таъмирлаш учун манзилли дастурга киритиш режалаштирилиб, бунинг учун 1,0 млрд. сўм маблағ кўзда тутилган.

Беруний МФЙ ҳудудига эни 3-3,5 метр, узунлиги 3,2 км ўлчамга эга «Саломатлик йўлаги» қурилиши режалаштирилган. Давлат хусусий шерикчилик асосида МФЙларда «Спорт майдончалари»ни ташкил этиб, бу борада лойиҳа ташаббускорлари билан бунинг афзалликларини тушунтириш ишлари олиб борилади. Тумандаги 56 та МФЙда «Workount», «Саломатлик йўлаги», стритбол, бадминтон, катта теннис майдонлари қурилиши режалаштирилган. 

Ёрқўрғон маданият маркази 3 млрд. 593 млн. сўм маблағ эвазига Давлат дастури асосида капитал таъмирланиши учун манзилли рўйхатга киритилган.

Зиёрат туризмини янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Уйчи туманининг туризм салоҳиятини ошириш, соҳада янги лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2021-2023 йиллар учун дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастурга 7 та лойиҳа киритилиб, улар туризм соҳасида хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш, ялпи ҳудудий маҳсулотдаги туризмнинг улушини кўпайтиришга хизмат қилади.

Жумладан:

-Жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, меҳмон уйи, кемпинг, дам олиш масканлари) йўналишида 2 та лойиҳа, кўнгилочар туризм масканлари 2 та лойиҳа, зиёрат туризм 2 та лойиҳа, Эко-агро туризми 1 та лойиҳалардир.

2021 йил катта энергетика дастурига асосан Исломобод МФЙ ҳудудида жойлашган Ёркатай подстанциясига қуввати 6300 кВАли янги трансформатор ўрнатилади.

2020-2025 йилларда 8 та мактабга ва 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига 18х30 спортзал, туман марказига усти ёпиқ сузиш ҳавзаси қуриш режалаштирилган.

2021 йилда туман аҳолисини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 8 та 5 қаватли, ҳар бири 24 хонадондан иборат намунавий лойиҳалар асосида жами 192 та кўп қаватли уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширилади.

Туман «Деҳқон бозори» ўрнида замон талабларига мос келадиган «Савдо комплекси» ҳамда «Эко бозор» қурилиши якунланади.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Мурожаатномада асосан 2020 йил давомида амалга оширилган асосий ишлар якуни ҳамда 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига тўхталиб ўтдим. Олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Энг асосийси, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, иқтисодиётимизни юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, пировардида халқимизнинг розилигига эришиш.

Ушбу эзгу мақсад йўлида мен бошчилигимда барча сектор раҳбарлари, туман фаоллари бор куч-ғайрат ва шижоатимизни ишга солиб, меҳнат қиламиз ва олдимизга қўйган устувор вазифаларни изчил бажарилишини таъминлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни кириб келаётган Янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. (Мурожаатнома матни қисқартириб олинди).