ЯНГИ ЙИЛ ОФАТИ

«Янги йил» қандай дилга ёқар сўз, бу сўзни эшитган инсонни ғам тўла қалби шодликка тўлиши, шубҳасиз.

Янги йил яқинлашгани сайин одамларда пиротехника воситаларига бўлган қизиқиш кучаяди. Бу, гарчи тақиқланган бўлса-да, пиротехника воситалари савдоси пайдо бўлишига олиб келади. Шу кунларда ён-атрофда пиротехника воситалари ишлатилаётгани, яъни пақилдоқлар овози кўпайиб қолгани кузатилмоқда. Энг ёмони, ушбу воситаларнинг ёшлар соғлиғига, ҳаётига хавф туғдиришидир.

Маълумот учун шуни айтиб ўтиш лозим: ҳар йили юртимизда мингдан ортиқ ёшлар пиротехника воситалари туфайли тан жароҳатлари олишади.

Пиротехника воситалари савдосига қарши курашиш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда, яқинлашиб келаётган Янги йил байрамини тинч-осойишта ўтказиш учун қандай чоралар кўрилмоқда? Бунга, албатта, ҳар биримиз масъулмиз.

Эслатиб ўтамиз! Пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар тегишли тартибда қонун олдида жавоб берадилар. Эркинжон САФАРОВ.