«IT-SCHOOL» ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Вилоятимиздаги 12 та касб-ҳунар коллежида янги замонавий таъмирланган, мебель, компьютер ва оргтехника қурилмалари билан жиҳозланган «IT-School» ўқув марказлари ташкил этилди. Ана шу «IT-School»ларнинг бири  туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида очилди. Мазкур ўқув маркази 604 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланиб, зарур жиҳозлар ва 40 та энг сўнгги русумдаги компьютер, 5 та телевизор билан таъминланган, юқори тезликдаги интернетга уланган.

Бу марказда ўтказиладиган машғулотларда тўртта энг керакли мутахассислик – маълумотларни таҳлил қилиш, андроид иловалар, веб-иловалар ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича билим берилади.

Ўқув марказининг очилиш маросимида туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, IT парк директори Фарҳод Ибрагимов сўзга чиқдилар. Рамзий лента қирқилди ва иштирокчилар ўқув маркази фаолияти билан танишдилар. Ёшлар билан мулоқот ўтказилиб, интернетдан тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди, истиқболли режалар белгиланди. Ушбу марказни тамомлаган кадрлар юртимиз тараққиёти ва фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишларига шак-шубҳа йўқ.