МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Туман адлия бўлими иш юритувига 2020 йилда жисмоний ва юридик шахслардан жами 339 та мурожаат келиб тушди. Ўтган 2019 йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 2 та мурожаат билан жами 341 та мурожаат рўйхатга олиниб, бўлим ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу мурожаатларнинг 319 таси ҳал этилди, шундан 275 та мурожаат (86 фоиз) қаноатлантирилди, 44 та (14 фоиз) мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 17 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилди, 5 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида 11 та тақдимнома киритилиб, 168,1 млн. сўмдан зиёд пул маблағлари қайтарилди, фуқаролар манфаати юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга 297,1 млн. сўмлик 68 та ариза киритилиб, шундан 291,9 млн. сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги 66 та суд буйруғи ҳамда  юридик фактни белгилаш тўғрисида 1 та ҳал қилув қарори қабул қилинди. Мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий судларга 15 та ариза киритилиб, барчаси қаноатлантирилди.

Ҳудудларда ташкил этилган сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан 60 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 33 таси қаноатлантирилди, 15 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 12 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра бошқа идораларга  юборилди.

Ҳалимжон ҚОБИЛОВ,

туман адлия бўлими бошлиғи.