«АЁЛЛАР ДАФТАРИ» БЎЙИЧА СЕМИНАР

Туман прокурори Улуғбек Номанов раҳбарлигидаги 2-сектор штабида «Аёллар дафтари»ни юритиш бўйича семинар ташкил этилди. Унда прокурор ёрдамчиси С.Маъмуров, туман аҳоли БКМ инспектори З.Мирзақобулов ҳамда МФЙлари раислари, оила, хотин-қизлар, ижтимоий ва маърифий масалалар бўйича ўринбосарлар иштирок этишди. Семинар Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан тасдиқланган вақтинчалик тартиб бўйича ҳамда ушбу тартибга асосан «Аёллар дафтари»ни шакллантириш, хотин-қизларни қийнаётган кўплаб ижтимоий, иқтисодий муаммоларга ечим топиш каби долзарб масалаларга бағишланди. С.Маъмуров томонидан услубий кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.