ДЕПУТАТ ЎЗИ ЎҚИГАН ИНСТИТУТГА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН САЁҲАТ УЮШТИРДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Наманган муҳандислик технология институтида таҳсил олган. Депутат ўзи ўқиган институт ҳақида ўқувчиларнинг тасаввурларини янада бойитиш ва уларда қизиқиш уйғотиш мақсадида олий таълим даргоҳларига саёҳат уюштирди. Бунинг учун автобус ҳам ажратди.

Дастлабки ташриф Наманган муҳандислик технология институти бўлди. Бу ерда ўқувчиларни институт ректори, вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов қарши олди. Институт ҳаёти, яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари ўқувчиларни бефарқ қолдирмади.

-3, 22-мактабларнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат гуруҳимиз аъзолари саёҳатдан катта тааассуротлар билан қайтишди, -дейди 3-мактаб директори Рустамжон Қамбаров. -Учрашувдан сўнг олий таълимда ўқиш истагини билдирган ёшларимиз сафи кенгаймоқда. Бундай саёҳатни ташкиллашда кўмак берган депутат Барно Мирзамова, туман Кенгаши депутати Раънохон Назароваларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Барно Мирзамова ўзи сайланган 49-Уйчи сайлов округи ҳудудидаги мактабларда учрашувлар ташкил этиб, ўқувчиларни касб-ҳунарга қизиқтириш мақсадида бундай  саёҳатларни уюштирмоқда. Шунингдек, тумандаги 8-мактаб ҳамда Учқўрғон туманидаги махсус мактабга қатнаб ўқийдиган ўқувчилар учун алоҳида автобус қатновини ҳам йўлга қўйди.