ЖАМИЯТНИНГ САЛБИЙ ИЛЛАТИ
Айни пайтда жамиятдаги ижобий ўзгаришлар билан бирга, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш кўрсаткичлари ҳам ўсаёт-ганлигини кузатиш мумкин. Коррупцион ҳолатларнинг кўпайиши фуқароларнинг бефарқлиги натижасида ҳам юзага келади.
Коррупцияга қарши курашиш борасида суд тизимида ҳам амалий ишлар тарғиб қилинмоқда. Аксарият ҳолларда бундай жиноятни маънавияти заиф, маданият ва маърифатдан узоқ шахслар содир этадилар.
2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-боби коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бағишланган бўлиб, жамиятни коррупциядан сақлаш учун аввало, фуқаролар онгида ҳуқуқий маданиятни ошириш лозимлиги кўзда тутилган. Қонун иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутаётган тадбиркорлик субъ-ектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини янада кучай-тирди. Давлат органларининг назорат-текширув вазифалари янада мақбуллаштирилди. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизими такомиллаштирилиб, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишга йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Бу эса мамлакатда қулай бизнес муҳити мустаҳкамланиши, тадбиркорликка бўлган қизиқиш янада кучайишига кенг йўл очади.
Илҳомжон АЛИМАТОВ,
туман прокурорининг катта ёрдамчиси,
Шерзод УММАТАЛИЕВ, туман ДХМнинг етакчи мутахассиси.

