КИТОБ – МЕНИНГ ДЎСТИМСАН

«Ёшликда берилган билим тошга ўйилган ҳикмат каби боқийдир» деган ҳикмат бор халқимизда. Ҳақиқатан шундай, агар инсон болалигидан қанча кўп билим ўрганса, бирор ҳунарнинг бошини тутса, катта бўлганида асло қийналмайди, эл-юртига муносиб инсон бўлиб, янада ривож топишига ҳисса қўшади. Шунинг учун биз ёшларга намуна бўлишимиз керак.

Мактабимиздаги кутубхонада ўзбек ва жаҳон адабиётининг кўзга кўринган адиблари қаламига мансуб кўплаб китоблар бор ва биз дарслар давомида болажонлар қандай китоблар ўқиганлари билан қизиқамиз, уларни яна ҳам кўпроқ китоб ўқишга даъват қиламиз.

Болалар бизнинг келажагимиз, уларни соғлом ва бақувват, маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялашда биз, педагоглар эътиборли бўлишимиз даркор.

Мавжуда ХОЛМАТОВА, 4-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.