КЎРГАЗМАЛИ МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ

Туман  ҳудудида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди. Дастлаб махсус-тактик ўқув машқи туман марказидаги «Пахтакор» ўйингоҳида ишчи гуруҳи, ФВДҚТ куч ва воситалари ҳамда юк автомашиналарини механизациялашган йиғма отрядларининг саф кўриги билан бошланди.Туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобажанов, туман ФВБ бошлиғи, подполковник А.Аҳмаджонов сўзга чиқдилар. Сўнг тадбирлар жойларда давом этди. «Уйчи тумангаз» таъминот МЧЖ томонидан Кесканёр МФЙ аҳоли(истеъмолчилар)га 180 дона суюлтирилган газ балон етказиб берилди. 320 та эслатма ва буклет тарқатилди. «Бек-кон» МЧЖ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда аҳолини кўмир ёқилғиси билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш бўйича МФЙларга 8 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди. Аҳолига кўмир ёқилғисини тарқатишда ундан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва тартиби ҳам тушунтирилди.

Туман  электр тармоқлари корхонаси Янгиер МФЙ ҳудудида 1 дона темир бетон  таянч ўрнатилди ҳамда узилган симлар ўрнига янги 600 м. СИП русумли ўтказгич тортилди. 65 та хонадондаги носоз электр тармоқлари тартибга келтирилди. Туман тиббиёт бирлашмаси ва санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматлари, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирлар ҳам уюшқоқликда ўтди.