СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

Саволга БТПЖ туман бўлими пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гуруҳи 1-тоифали инспектори Маҳлиё ЮЛДАШЕВА жавоб беради.

Савол: -Мамлакатдан кўчиб кетган пенсионерларга пенсия қай тартибда тўланади?

Жавоб: -Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисидаги халқаро шартномалар тузган мамлакатлар ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг ариза ва «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишигача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисидаги халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисидаги ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади. Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан болаб ҳисоблаб чиқилиди, бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия пули ҳисобга олинади.