ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Бирлашган маданият марказида «2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар» мавзусидаги тарғибот тадбири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан ўрин олган ғояларни тарғиб-ташвиқ этишга бағишланди.
Унда Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, юридик фанлар номзоди Махмут Утемуратов раҳбарлигида тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди. Тарғиботчилар 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб номланиши ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар беришди. Худди шундай тарғибот тадбирлари 45-мактаб, 1-касб-ҳунар мактаби, туман маданият марказида бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, 2-сектор раҳбари У.Номанов, 3-сектор раҳбари А.Хўжаханов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдураҳмоновлар иштирок этишди.

