ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

28 январь куни 33-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 47 та давлат мактабгача таълим ташкилоти директор ва услубчилари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Туман мактабгача таълим бўлимининг таълим сифатини назорат қилиш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси томонидан кенгайтирилган тарзда ташкил этилган ўқув-амалий семинари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрь кунги «Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги 802-сонли қарори ижросини таъминлаш мавзусида бўлди.

Семинарда туман мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда бўлимнинг таълим сифатини назорат қилиш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси томонидан мактабгача таълим ташкилотларида  тарбияланувчиларга етарли даражада билим бериш бўйича кенг тушунчалар берилди ва дидактик ўқув қўлланмалари тарқатилди.

Улуғбек МАНСУРОВ, туман МТБ мудирининг ўринбосари.