ЭМЛАШ – ЭНГ САМАРАЛИ ЙЎЛ

Юқумли касалликларнинг олдини олишда асосий йўналишлардан бири бу профилактик мақсадида ўтказилаётган эмлашдир. Шу жумладан, коронавирус инфекциясига эмлаш энг самарали йўл.

Республикамизда 16 ёшгача бўлган болаларни 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликлар (дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, хиб инфекцияси, пневмакокк, ВПЧ, сил ва ротавирусли инфекция)га қарши профилактик эмлашлар миллий эмлаш календари асосида эмлаб келинмоқда.

Бугунги кунда Республикамизда «COVID-19″га, яъни коронавирусга қарши эмлашга тайёргарлик жараёни олиб борилмоқда. Эмлашдан мақсад одам организмида касалликка қарши иммунитет пайдо бўлиши ва келгусида касалликнинг бошқа штаммлари билан ҳам касалланишининг олдини олишдир. Касаликка қарши эмлаш ишлари февраль ойининг охири, март ойининг бошларида ўтказилиши режалаштирилган. «COVID-19″га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган 100 минг доза вакцина олиб келинган. Бу борада Уйчи ТТБга қарашли барча даволаш профиликтика муассасаларида эмланадиган аҳолининг рўйхати шакллантирилмоқда. Эмлаш, биринчи навбатда, тиббиёт ходимлари, 60 ва ундан катта ёшлилар ҳамда сурункали касалликлар билан диспансер ҳисобида турган фуқаролар ўртасида ҳудудий оилавий поликлиникаларда, оилавий шифокорлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиниканинг эмлаш хонасида ўтказилади.

Абдумуталли НИШАНОВ,

СЭО ва ЖСХ туман бўлими бош врачи,

Назира АҚИЛОВА, эпидемиология бўлими мудири.