ЯНГИ ЙИЛ
Яқинлашиб келмоқда изғирин кунлар,
Зерикарли бўлар уйқусиз тунлар.
Бамисоли эртакдек кўрганингда туш,
Ерларга ёйилади аста зумрад қиш.
Оқ тулпорда келар Қорқиз, Қорбобо,
Эшитилар узоқдан шўх-шодон сабо.
Жаранглаб қўнғироқлар, чалинар наво,
Байрамдан қувонар бутун бир дунё.
Ёруғлик томонга интилсак такрор,
Тинчлигимиз доимо бўлсин барқарор.
Қаердан келибди халқимга вабо,
Албатта, инсонга топилсин даво.
Остонада бошланар доим меҳримиз,
Оқибатли келсин Янги йилимиз.
Бўлсин оилаларда осуда ҳаёт,
Заминни асрайди поклик, диёнат. Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

