ҲУДУДИЙ СЕМИНАР-ЙИҒИЛИШ
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманлари тиббиёт бирлашмаларига қарашли бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари учун ҳудудий семинар-йиғилиш ўтказилди.
Маълумки, мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрда «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6110-сонли Фармони қабул қилинган. Унда хонадонларни хатловдан, аҳолини антропометрия ва скрининг текширувларидан ўтказиш, хатлов натижасига кўра аҳолини саломатлик кўрсатгичлари бўйича 4 та гуруҳга ажратиш, аниқланган касалликлар ва хавф гуруҳлари бўйича соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, профилактик кўриклар ўрнига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳолининг гуруҳга мансублигидан келиб чиқиб, муайян касалликлар бўйича даврий скрининг текширувлари, такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати, мавжуд патронаж кўрикларини мақбуллаштириб, янгиланган мақсадли патронаж тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Семинар-йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминов иштирок этди ва Фармон ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

