АБУ БАКР НАРШАХИЙ

Наршахийга маҳаллий аҳоли топширган ёки ўзи ёзиб қолдирган ўзига хос маълумот алоҳида эътиборга лойиқ. Бу, авваламбор, амир Исмоил исми билан боғлиқ ҳикоялар. Ҳикояларнинг бир қисми, шубҳасиз, Наршахий қаламига мансуб, бошқаси, эҳтимол, кейинроқ қолдирилган изоҳ матни муаллифига тегишлидир.

Кўплаб ҳикоялар вақф кўринишида, яъни Наршахий қолдирган маълумотномага кўра, амир Исмоил билан Шарг қишлоғини бутунлай харид қилиб, уни вақфга айлантирганлиги ҳақида.

Шундай қилиб, «Бухоро тарихи» ўз вақтида, шубҳасиз, Бухоро жамияти эътиборини тортган. Бу ҳақда Кубавий ўз муқаддимасида ёзаркан, умумий қизиқишга эга бўлган кўплаб шахслар асарга такрор қайтишарди, дейди. Сомоний Нуҳ учун ёзилган «Бухоро тарихи» муаллифи Бухоро қишлоғидан бўлиб, ўз китобини шу сулола ҳукмронлиги давридаги Бухоронинг энг гуллаган даври билан боғлади.

Наршахий асарлари илк бор 1892 йил Париж шаҳрида, бири XVI асрга, бошқаси янги даврга тегишли иккита қўлёзма асосида нашрдан чиққан.

Наршахий меҳнати самарасининг рус тилидаги кўриниши 1897 йил нашрдан чиққан. Париж нашридан ташқари, таржима вақтида бошқа қўлёзмалардан ҳам фойдаланилганки, айрим ноаниқликларга аниқлик киритилган.

Нашриётдаги таржимага босмадан чиқаришда В.В.Бартольд ўз ёрдамини аямаган. У китоб учун муқаддимани ҳам ўзи ёзган.

Тоҳиржон МАДАМИНОВ, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган шаҳар бўлинмаси раҳбари.