АЁЛ
Мунис аёл, табаррук она,
Сиз борсизки, олам мунаввар.
Меҳрибонсиз мисли фаришта,
Сиз бор ерда йўлолмас хатар.
Қуёш тафтин олганми сиздан,
Гоҳи ўйлаб сураман хаёл.
Бир қўлида дунёни тутган,
Матонатли муқаддас аёл.
Нодира-ю Кумуш бибига
Қиёс этгум келади сизни,
Бағрингиз кенг доим меҳрла
Болам, дейсиз ҳар ўғил-қизни.
Таърифингиз куйламоқ учун
Сўз тополмай бу кун тилим лол.
Табарруклар ичра табаррук
Сиз буюксиз, муқаддас аёл!
Жасурбек СОТИБОЛДИЕВ, 26-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

