БАҲОР

Тароватин кўз-кўз этиб,

Баҳор келди элимизга.

Новдаларда гулғунчалар,

Завқ бағишлар дилимизга.

Анҳорларда зилол сувлар

Ўйноқлашиб оқади,

Тонгда эсган майин шамол

Дилларга хуш ёқади.

Гўзалликка бурканади,

Қир-адиру далалар.

Куй-қўшиқлар айтишади,

Бахтга тўлиб болалар.

Замира СОТИБОЛДИЕВА, 40-мактаб ўқитувчиси.