БУЮКЛАРНИ ЁД ЭТИБ…

*Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан туман кўзи ожизлар жамияти махсус кутубхонаси ҳамда 33-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ҳуснора Сатторова томонидан ҳамкорликда кеча ўтказилди. Тадбирда китоблар кўргазмаси ташкил этилди, ўқувчилар томонидан буюкларимиз ҳаёти ва ижодини ёритувчи саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

Феруза ДЖАБАРОВА,

туман кўзи ожизлар жамияти махсус кутубхонаси кутубхоначиси.

*14-мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган навоийхонлик кечасида халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Акрамжон Абдуғаппаров, МТТ директори Ёқутхон Асрабоева ҳамда «Баркамол авлод» болалар мактаби вакиллари иштирок этишди ва санъатсевар жажжиларга эсдалик совғалари топширишди.

Қисқа муддатли гуруҳ жажжилари томонидан бадиий дастур намойиш этилди.

Гулжаҳон НАБИЕВА,

14-МТТ тарбиячиси. *13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллуд топган кунга бағишлаб «Буюк устозга таъзим» номли бадиий мусиқий кеча ўтказилди. Унда мактабнинг анъанавий хонандалик, анъанавий чолғу ижрочилиги ва театр санъати бўлими ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этдилар. Ўзига хос тарзда тайёрланган мазкур кеча унинг қатнашчиларида катта таассуротлар қолдирди.