ВОЛИДА

Бир уйнинг бир четида,

Онаизор ўтирар,

Юзин ёшга тўлдириб,

Маъюс кўзлар мўлтирар.

Нима экан гуноҳи,

Айтинг ким қайдан билар,

Юзлари кулар, лекин

Ўзи жонсиз қалтирар.

Кўзлар йиғлар пинҳона,

Ўғлин кутиб оввора.

Келиб қолсайди, зора,

Она қалбида нола.

Осмон бўлиб соғинчи,

Хотиралар овунчи.

Қолиб охир гумонда,

Кўзин юмди армонда.

Бағритош фарзандларин,

Келишин кўп  бор кутди.

Муштипарнинг қўлларин,

Охири ўлим тутди.

Муқаддам МАШРАББОЕВА, Соку МФЙ.