ДАВРА СУҲБАТИ

Мамлакатимизда улкан ўзгаришлар рўй бераётган, ёшлар жамият ҳаётида тобора фаоллашиб, ўз ўрнига эга бўлиб бораётган бир вақтда айрим иродаси суст ўсмирларимиз гиёҳвандлик балосига мубтало бўлаётгани барчамизни ташвишга солади. Зеро, оғу инсон жисмини қанчалик хароб қилса, худди шундай жамиятга ҳам мислсиз даражада зарар етказади. Аср вабоси деб аталаётган бу иллат тинч-тотув яшаётган оилаларни бузади, болаларни етим қилади, муҳтожлик, қашшоқликда яшашга мажбур этади. Оқибати эса, албатта, аянчли якунланади.

Бўлинмамиз ходимлари томонидан тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Учқўрғон туманидаги 37-сонли мактабда туман бош имом хатиби иштирокида «Ёшлар орасида гиҳёванд ва психатроп моддалар тарқалишининг олдини олиш ва унинг зарарли оқибатлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ш.ҚАМБАРОВ,

Наманган вилоят ИИБ транспортда ХТБ Учқўрғон бекатидаги бўлинма ҲПГ  катта инспектори, лейтенант,

А. ЗОКИРЖОНОВ, Учқўрғон бекатидаги бўлинма ЖҚГ тезкор вакили, лейтенант.