ЖАФО ҚИЛГАН, ЖАФО ТОПАР

Учқўрғонлик А.Э. учига чиққан фирибгар чиқиб қолди. У дастлаб таниши Т.Ш.нинг ишончига кириб, ундан 200 АҚШ доллари олиб қайтармади. Кейинчалик Т.Ш.нинг тракторини соатига 200 минг сўмдан тўлаш шарти билан олиб кетди. Трактор қайтди-ю пуллардан дарак бўлмади.

Мазахўрак бўлиб қолган А.Э. аста-секин танишларининг ишончига кириб, уларни алдаш йўли билан пулларини олиб, бермай кетишни одат қилди. Ҳатто ҳақини талаб қилган жабрдийдалардан бири А.С.ни дўппослашгача борди.

Бундай юзсизлик ва муштумзўрлик узоққа чўзилмади. А.Э.нинг ноқонуний фаолиятига ҳуқуқ органлари аралашуви билан чек қўйилди. Энди у қилмишлари учун қонун олдида жавоб беради.

Д.МИРЗАЕВА, Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.