ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

Тарихда улуғ шоҳ, шоир, олим, том маънодаги буюк ижодкор бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳон  маданиятига  улкан ҳисса қўшган   алломалардан биридир.

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси.

Бобур гўзал хулқ-атвор эгаси, тақво, шижоат, ҳалоллик, вафодорлик, сабр-тоқат, ҳиммат, адолат, раҳм-шафқат каби хислатларни мужассамлаган. Бу хислатлар унинг ижодида ҳам ўз ифодасини топган.

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ,

Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ.

Шоир ушбу машҳур байт орқали: «Бировдан ёмонлик кўриб турганингда ҳам фақат яхшилик қил, ёвузликка эзгулик билан жавоб қайтар», -деб таъкидламоқда.

Бобурнинг асарларидаги ахлоқий қарашлар, бағрикенглик, инсонпарварлик тамойиллари инсонларни доимо эзгуликка чорлаб туради.

Ғиёсиддин ИБРАГИМОВ, Республика Маънваият ва маърифат маркази Учқўрғон туман бўлинмаси раҳбари.