ИШТИЁҚНИ ОШИРДИ
37-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Зарифа Маҳкамова изланувчан муаллималардан. У ўқувчиларнинг бу фанга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида турли усул ва услублардан самарали фойдаланмоқда. Муаллиманинг 4-синф ўқувчилари билан «Китоб – бизнинг дўстимиз» мавзусида ўтган очиқ дарси унда қатнашган устозларда яхши таассуротлар қолдирди, ўқувчиларда китоб ўқишга бўлган иштиёқни оширди.

