«КЕЛАЖАК АЁЛ ҚЎЛИДА ЙЎРГАКЛАНАДИ»

Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, халқ депутатлари туман Кенгаши, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигида  Ўнҳаят маҳалла  фуқаролар йиғинида «Келажак аёл қўлида йўргакланади» шиори остида аёллар фестивали ўтказилди. Унга асосан маҳалладаги «Аёллар дафтари»га киритилган, ижтимоий ҳимояга   муҳтож хотин-қизлар  вакиллари жалб қилинди.

Тадбирда туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Улуғбек Номановлар иштирок этиб, «маҳаллабай» тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди. Шу куни «Аёллар дафтарига»га киритилган 38 нафар аёл Фотима Мамажонова хонадонида 34-оила шифохонаси мутахассислари томонидан ташкил этилган тиббий кўрикдан ўтди, тиббий маданиятни ошириш ва унинг аҳамияти ҳақида суҳбатлар олиб борилди. Одина Нажмиддинова хонадонида «Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?» мавзусида  суҳбатлар уюштирилди ва аёлларга туман адлия бўлими, туман ФҲДЁ бўлими мутахассислари томонидан  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Тикувчилик, пазандачилик йўналишида мастер класс машғулоти, китоблар акцияси ўтказилди. Туман маданият бўлими санъаткорлари  ижросидаги куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади. кўпайтириш