«МАҲАЛЛАБАЙ» ТИЗИМИ

*1-сектор ҳудудидаги Дўстлик МФЙда яшовчи Шаҳноза Қамбарова анчадан буён ишсиз. У «маҳаллабай» тизими бўйича ўрганиш жараёнида имкон бўлса, тикув машинаси берилишини сўраган эди. АТБ «Агробанк» Уйчи филиали вакили унинг таклифини эътиборга олиб, бир дона тикув машинасини хонадонига етказиб берди. Шаҳноза уйда ўтириб ҳам даромад топиши учун имконият бўлганидан мамнун.

*Шоҳижаҳон Комилов ёш, изланувчан йигитлардан. Анчадан буён режа қиларди-ю, маблағи йўқлиги учун режаси орзу бўлиб қолаверарди. У яқинда ўзи истиқомат қилаётган Эзгулик МФЙда ишсизлиги учун «Ёшлар дафтари»га киритилганди. «Маҳаллабай» тизимида ўрганиш жараёнида хонадонига АТБ «Агробанк» Уйчи филиали вакили ташриф буюрди ва унинг режалари билан қизиқди. Шоҳижаҳон устахона ва автомобилларни ювиш учун керакли жиҳозлар олишига ёрдам беришларини сўради. Унинг бу истаги амалга ошди, банк вакили томонидан у буюртма қилган жиҳозлар хонадонига етказиб берилди.

-Эзгулик МФЙда истиқомат қилувчи Ғофуржон Сулаймановлар оиласи маҳалладаги энг намунали оилалардан. Улар хонадонида ўтган йили тўрт сотих жойда иссиқхона ташкил этди ва ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, уч мартадан ҳосил олмоқда. Иссиқхонада тўрт киши доимий иш билан банд. Ички бозорга помидор, саримсоқпиёз етказиб беришмоқда.

АТБ «Агробанк» Уйчи филиали вакиллари «маҳаллабай» тизими бўйича  ўрганиш жараёнида мазкур хонадон эгалари билан суҳбатлашишди. Улар бўш турган тўрт сотих ерда яна қўшимча иссиқхона ташкил қилиб, фаолиятларини кенгайтириш истагини билдирдилар. Шу боис уларга АТБ «Агробанк» Уйчи филиалидан иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит таклиф қилинди.

-Дўстлик МФЙда яшовчи Гулбайра Ўрмонова «Аёллар дафтари»га киритилган. У ишсиз эди. АТБ «Агробанк» Уйчи филиали томонидан 12 миллион сўм имтиёзли кредит асосида унга иккита тикув машинаси олиб берилди. У хонадонида тикувчилик билан шуғулланиб, яна икки нафар шогирд ҳам тайёрламоқда.

-«Ипотека банк» томонидан Обод МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Жалолхон Умаровга 15 бош товуқ, 3 ойга етадиган озуқа ҳамда товуқ боқиш учун махсус темир қафас ҳомийлик асосида етказиб берилди. Худди шундай саховат Овчибулоқ МФЙда яшовчи Маҳфуза Абдуллаевага ҳам кўрсатилди.

-AТБ «Aгробанк» Уйчи филиалидан бириктирилган вакиллар хонадонларни ўрганиш жараёнида 1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙда яшовчи Гулнора Aбдуллаеванинг мурожаатини ижобий ҳал этишди.

Гулнора коллежни тамомлаган, «Ёшлар дафтари»га рўйхатга олинган, ишсиз эди. У янги тикув машинаси олишида ёрдам беришларини сўраганди. 6 ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга унга «JACK F4» тикув машинаси етказиб берилди ва уй шароитида ўзини банд қилиш имконияти яратилди. -Эзгулик МФЙда 129 та хонадонга жами 2101 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган. Бу аҳоли даромадини оширишга хизмат қилмоқда. Aйни дамда «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»даги аҳоли ўрганилиб, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик учун кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли кредит асосида бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.