НАВБАҲОР

Саломлашиб турдим тонг билан,

Дунё менга тутқазди шодлик.

Юзларимга томчилаб ёмғир,

Келди баҳор, бўлди ободлик.

Чор атрофга ёйиб сепини,

Янги тонгла сирлашар олам.

Қиш кетади ётоғи томон,

Замин узра ёйилар гилам.

Ялпизларнинг қарсакларидан,

Қамишчалар кўтарар бошин.

Ёпиб зангор рўмолин яна

Наврўзой ҳам пиширар ошин.

Бугун борлиқ ранги бўлакча,

Айтилар сўз баҳорга доир.

Дил боғига очиб йўлакча,

Гул баргига шеър ёзар шоир.

Баҳор келар ҳар йил бахт билан… Машҳура АҲМАДЖОНОВА.