НАВРЎЗ

Баҳорим келибди Наврўзни бошлаб,

Қуёшим, беркинма юракни ғашлаб.

Заррин нурларингдан яшнаса олам,

Безатиб ерларни тўшалар гилам.

Наврўзим келибди қаранг, кўкламой,

Диёрим янада очибди чирой.

Уйларга киритар файзу барака,

Элнинг ризқи бисёр унганда буғдой.

Оналар қайнатса ширин сумалак,

Наврўзим ўзидан бераркан дарак.

Новдалар чиқариб маржондек куртак,

Дарахтлар танлабди яшил, оқ кўйлак. Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.