ОЧИҚ ДАРСЛАР ОРҚАЛИ

Мактабимизда фан ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 10-«Б» синфда «Лотин Америкаси», 9-«Б» синфда «Корея Республикаси», 6-«Г» синфда «Евроосиё материги» мавзуларида очиқ дарслар ташкил қилинди.

«Georeader» деб номланган тадбирда ўқувчилар турли кўргазмалар ташкил этишди, ўзларининг география, ўзбек ва инглиз тилларидан олган билимларини турли кўринишларда намоён этдилар.

НамДУнинг география факультети ўқитувчиси, профессор Шавкатжон Жумахонов тадбир ҳақида ўзининг ижобий фикрлари билан ўртоқлашди.

М.ҲАМРАЛИЕВА,

Х.МУРОДОВА, 11-мактабнинг география фани ўқитувчилари.