«САДОҚАТ САРОЙИНИНГ МАНГУ МАЛИКАСИ»

Туманимизда  вафо ва садоқат куйчиси Зулфия таваллудининг 106 йилли-гига бағишланган тадбирлар кўтаринки руҳда ўтди. Чекка ҳудуд ҳисобланган Гулистон МФЙда жойлашган 43-мактабда ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи Шаҳноза Олимова ташаббуси билан «Садоқат саройининг мангу маликаси» мавзусида ташкил этилган маърифий тадбир унинг иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Холбоев, кутубхоначи Г.Нуриддинова, синф раҳбарлари С.Жўраева, М.Йўлдошевалар ҳамкорлигидаги тадбирда 4-10-синфлар ўқувчилари фаол қатнашдилар.